Байден ва Си Цзиньпин юзма-юз учрашишга келишиб олди
Олам
−
29 Июль 2022
5714АҚШ Президенти Жо Байден ва Хитой раиси Си Цзиньпин икки томонлама юзма-юз учрашиш муҳим деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Оқ уйнинг аноним қолишни истаган юқори мартабали мулозими АҚШ ва Хитой раҳбарларининг телефон суҳбатларига изоҳ бериб, айтиб ўтган.
Амалдорнинг сўзларига кўра, ҳар икки томон бу учрашувнинг санасини белгилаш устида ишлайди.
У Си Цзиньпиннинг Тайвань масаласида чет эл аралашувига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаган ва “ўт билан ўйнаган киши, албатта, ўзини ёқиб юбориши” билан таҳдид қилган баёнотига изоҳ беришдан бош тортган.
“Айтишим мумкинки, етакчилар Тайвань бўйича жуда тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқот қилишган”, деган Оқ уй матбуот котиби.
Шунингдек, у Байден мулоқот чоғида Хитойга нисбатан божхона тарифларини бекор қилиш масаласини кўтармаганини қўшимча қилди.