Байден ваъда қилган қуроллар Украинага етиб борди

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Киевга тўртта HIMARS ялпи реактив ҳужум тизимларини етказиб берди. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазири Алексей Резников ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

“Украинага тўртта HIMARS ялпи реактив ҳужум тизимлари етиб келди. Мен АҚШ Президенти Жо Байдендан чексиз миннатдорман”, деб ёзди у .

22 июль куни Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирбининг айтишича, Байден Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатиш, хусусан, тўртта HIMARS ялпи реактив ҳужум тизимлари, 580 тагача Phoenix Ghost учувчисиз учоқ ва ўқ-дориларни Киевга топшириш бўйича кўрсатма берган. 

АҚШ маъмурияти расмийсига кўра, ушбу ёрдамнинг умумий миқдори қарийб 270 миллион долларга баҳоланмоқда. Шуни ҳисобга олсак, уруш бошланганидан бери Жо Байден маъмуриятининг Украинага берган умумий хавфсизлик ёрдами 8,2 миллиард долларни ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина

Баҳолаганлар

549

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг