Байден Украинага ҳарбий ёрдам етказиб бериш муддатини узайтирмоқчи
Олам
−
14 Сентябрь
2137АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Конгрессдан Украинага 5,8 миллиард доллар миқдорида ҳарбий ёрдам ажратиш бўйича муддати тугайдиган ваколатни узайтиришни талаб қилди. Бу ҳақда “The Hill” нашри хабар берди.
АҚШда жорий молиявий йил 30 сентябрда тугайди. Шунинг учун Оқ уй Конгрессга “Президентнинг Украинага қурол етказиб бериш бўйича ҳисобдан чиқариш ваколатини 2025 йилгача узайтириш тўғрисида” мурожаат қилиб, белгиланган санадан кейин 5,8 миллиард доллар миқдорида маблағ ажратишни талаб қилган.
Қайд этилишича, агар қонунчилар буни рад қилса, Байден сентябрь ойи охиригача кўрсатилган ҳажмда бир марталик ёрдам пакетини ажратиши мумкин.
13 сентябрь куни Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер Украинага ёрдам бериш учун 5,9 миллиард доллар қолганини маълум қилган. Шунингдек, у Президентнинг Украинага қурол етказиб бериш ваколати тугаганидан сўнг 100 миллион доллардан ташқари маблағлар “куйиб кетиши”ни ва Мудофаа вазирлиги Конгресс билан Байден ваколатини жорий молиявий йилдан кейинги давр учун ҳам узайтириш устида ишлаётганини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага 250 миллион доллар миқдорида навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишини эълон қилган эди.