Байден Сурияга нега зарба берилганини айтди
Олам
−
28 Февраль 2021
13074Сурияда АҚШ ҳаво зарбасига учраган эронпараст гуруҳлар минтақадаги Америка ҳарбийларига қарши янги ҳужумларни режалаштиришда иштирок этган. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден Конгрессга йўллаган огоҳлантиришда айтиб ўтган.
Ҳужжатни Оқ уй матбуот хизмати тарқатди. Унда Байден қонунга мувофиқ Конгресснинг Вакиллар палатаси ва Сенатини АҚШ Қуролли кучлари Сурия шарқида эронпараст нодавлат гуруҳлар томонидан фойдаланиб келинаётган инфратузилма объектларига аниқ зарбалар бергани айтилган.
“Бу нодавлат исёнчи гуруҳлар бир муддат аввал Ироқдаги АҚШ ва коалиция ҳарбийларига уюштирилган ҳужумларда иштирок этган. Бу тузилмалар келажакда амалга ошириш режалаштирилган ҳужумларга ҳам жалб қилинган”, деган Байден.
Эслатиб ўтамиз, 26 февраль куни Пентагон АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия-Ироқ чегарасидаги эронпараст ҳарбийлашган гуруҳлар “Катаиб Ҳизбулло”, “Катаиб Саййид аш-Шухада”нинг объектларига зарба берганини маълум қилди.
Мудофаа идораси бу Эроннинг Америка ва коалицияга қилган ҳужуми учун жавоб эканини маълум қилди.
АҚШ Сурияга Ироқ разведкаси маълумотига таяниб зарба берди ва уларнинг аниқлигига шубҳа қилмаяпти.
LiveБарчаси