Байден сайлов кампаниясида санъаткорлардан фойдаланяпти
Олам
−
02 Ноябрь 2020
3756Америкалик қўшиқчи Леди Гага АҚШ президентлигига номзод, демократ Жо Байденни қўллаб-қувватлаш учун нутқ сўзлайди. Бу ҳақда СNN хабар берган.
Маълумотга кўра, сайловолди ташвиқот тадбирида Леди Гаганинг нутқ сўзлаши белгиланган.
Тадбир бугун, 2 ноябрь куни Пенсильвания штатининг Питтсбург шаҳрида бўлиб ўтади.
Унда Байден ва АҚШ вице-президенти лавозимига номзод Камола Харрис Касаба уюшмалари ва Касаба уюшмалари раҳбарлари билан учрашув доирасида сайловолди ташвиқотини олиб боришади.
Бундан ташқари, қўшиқчи Жон Легенднинг ҳам бугунги тадбирда қатнашиши кутилмоқда.
Маълумот учун, АҚШда президентлик сайловлари эртага, 3 ноябрь куни ўтказилади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023