Байден Путин билан учрашувда баёнотларини дангал айтмоқчи

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашув чоғида ўз баёнотларини очиқ айтади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки хабар бермоқда.

“Президент (Байден — таҳр.) Путинни азалдан танийди. У Россия расмийларининг хатти-ҳаракатлари демократик қадриятларга мос келмаса, ўз қўрқуви ёки хавотирини билдирган ҳолда ўзини ҳеч қачон тийиб турмаган”, дейди Псаки брифинг пайтида журналистларга.

Унинг фикрига кўра, бу “янада барқарор ва тахмин қилинган муносабатларга” ўтишга ёрдам беради. Оқ уй вакили, шунингдек, журналистлар Женева учрашувидан сўнг Президент Байденга саволлар беришлари мумкинлигини айтди.

“Албатта, сизда ҳам Президент Путинга саволлар бериш имконияти бўлади деб умид қиламиз. Ушбу формат қандай кўринишда бўлишини кейинги икки кун ичида билиб оламиз. Ҳали ҳам муҳокама қилинмоқда”, дея қўшимча қилди у.

Маълумот учун, Байденнинг Путин билан музокаралари 16 июнь, чоршанба куни Женевада бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Байден

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг