Байден Путин билан қачон учрашиши айтилди
Олам
−
30 Март 2022
15768АҚШ Президенти Жо Байден ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида учрашув ўтказиш фақат Украинадаги кескинлик сезиларли даражада пасайган тақдирдагина ва Москва дипломатик ҳамкорликка интилиш кайфиятини намойиш қилган тақдирдагина мумкин. Бу ҳақда Оқ уйнинг алоқалар бўйича директори Кейт Бедингфилд маълум қилди.
“Ўйлашимча, у [Байден] учрашув жаноб Путин нима ҳақида гаплашмоқчи бўлишига боғлиқлигини аниқ айтди”, деган у Америка етакчиси Россия Президенти билан учрашишга тайёрми, деган саволга.
Шунингдек, Бедингфилд Байден ва Путин ўртасидаги суҳбат учун шарт қўймаслигини таъкидлаган.
“Президент Байден бундай мулоқотдан олдин Россия томонидан сезиларли даражада деэскалация ва дипломатик алоқаларга аниқ, самимий содиқлик зарурлигини айтди”, дея қўшимча қилган Бедингфилд.
Маълумот ўрнида, Байден Путин билан янги юзма-юз учрашиш имкониятини истисно қилмаслигини айтган. Америка раҳбари потенциал музокараларни ташкил этиш истиқболи уларнинг кун тартибига боғлиқлигини таъкидлаган.