Байден президентлик пойгасини тарк этиш сабабини айтди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден президентлик пойгасидан чиқишига Конгресс сайловларида Демократик партияга зарар етказишни истамагани сабаб бўлганини айтди. Бу ҳақда CBS телеканали хабар берди.

“Бу бутун йўл бўйлаб давом этадиган пойга эди. Аммо нима бўлди, Вакиллар палатаси ва Сенатдаги баъзи демократ ҳамкасбларим мени уларга зарар етказади, деб ўйлашди”, дейди Жо Байден.

АҚШнинг амалдаги Президенти демократияни сақлаб қолиш унинг учун муҳим эканлигини қўшимча қилди. Шунинг учун, унинг вазифаси республикачи Дональд Трампни мағлуб этиш бўлган.

Маълумот учун, 21 июль куни Жо Байден бўлажак президентлик сайловларидан чиқиш қарорини эълон қилди. АҚШнинг амалдаги вице-президенти Камола Ҳаррис Байденнинг ўрнига Демократлар партиясидан номзод сифатида қатнашмоқда. Президент ва Конгресс аъзолари учун сайловлар 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Жо Байден аввал ҳам демократияни сақлаб қолиш учун иккинчи муддатга сайланмасликка қарор қилгани ҳақида тушунтириш берганди.

Зебо Туробжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг