Байден пандемия шароитида инаугурация маросими қандай ўтказилишини айтди
Олам
−
05 Декабрь 2020
2632АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден коронавирус пандемияси шароитида инаугурация маросимини қандай ташкил этиш ҳақида гапирди.
Байден маросимда америкаликларнинг хавфсизлиги биринчи ўринда бўлишини таъкидлаган.
Шунингдек, у ушбу маросим илмий маслаҳатларга асосланиб, экспертларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилишини айтган.
Хусусан, Байден Пенсильвания-авеню бўйлаб ўтказиладиган инаугурация парадини бекор қилишга рухсат берган.
Шунингдек, демократ пандемияга қарамай, америкаликларга ушбу ҳодисани нишонлаш учун имконият бериш кераклигини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг навбатдаги Президенти инаугурацияси 2021 йилнинг 20 январида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Давлат раҳбари лавозимига асосий даъвогарлар демократ Жо Байден ва амалдаги Президент, республикачи Дональд Трамп эди. 7 ноябрь куни АҚШнинг етакчи оммавий ахборот воситалари Байденнинг АҚШ президентлик сайловларидаги ғалабасини малум қилди. Натижалар ҳали расман эълон қилинмаган.
LiveБарчаси