Байден Нетаньяхуга танбеҳ берди
Олам
−
04 Август
10692Оқ уй раҳбари Жо Байден Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуга телефон қилиб, танбеҳ берди. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди.
Нашрга кўра, АҚШ Президенти Жо Байден Исроил Бош вазири Нетаньяху билан телефон орқали суҳбатда Ғазо секторидаги сулҳ ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар ҳолати ҳақида нотўғри маълумот бермаслик кераклигини айтган.
“АҚШ Президенти Жо Байден телефон суҳбатида Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхудан ёлғон гапирмасликни сўради”, дея ёзади газета.
Шунингдек, АҚШ етакчиси Нетаньяхудан келишув ва сулҳ бўйича берган ваъдасини бажаришини талаб қилган.
Нашр берган маълумотларга кўра, Байденнинг ғазабига Нетаньяхунинг Исроил ўт очишни тўхтатиш эвазига ҲАМАС билан асирларни қайтариш келишуви бўйича музокараларда олдинга силжиётгани ҳамда яқин орада мулоқотни давом эттириш учун делегация жўнатиши ҳақидаги баёноти сабаб бўлган. Байденга кўра, Исроил Бош вазири ички сиёсий сабабларга кўра музокараларни шунчаки кечиктирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош вазир Биньямин Нетаньяху АҚШга Эрон таҳдидига қарши туриш учун ўз мамлакати билан ҳарбий иттифоқ тузишни таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси