Байден Хитойни “соатли бомба” деб атади
Олам
−
11 Август 2023
7763АҚШ Президенти Жо Байден Хитойни “соатли бомба” деб ҳисоблайди. Амалда гўёки Пекин билан “рационал муносабатлар”га интилади ва Хитойга зарар етказишни истамайди. Бундай баёнот билан Америка етакчиси кеча, 10 август куни Юта штатида ўзининг сайловолди кампанияси учун маблағ йиғиш мақсадида ўтказилган тадбирда айтиб ўтди.
"Хитой соатли бомбага ўхшайди", деган Байден.
Америка раҳбарининг фикрича, Хитой иқтисодий қийинчиликларга, жумладан, юқори ишсизликка дуч келмоқда.
"Ёмон одамлар қийинчиликка дучор бўлганда, улар “қора” ишлардан тап тортмайди", дея қўшимча қилди у бу борада.
Шунингдек, Байден "Хитой билан оқилона муносабатлар" излаётганини билдирган.
“Хитойга зарар етказмоқчи эмасман, лекин уни эътибордан қочириш ҳам хато”, деб қўшимча қилган Америка раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 август куни АҚШнинг Хитойга компьютер чиплари сингари юқори технологияларга сармоя киритишини тақиқловчи ва бошқа йўналишларда ҳукумат хабарномасини талаб қиладиган буйруқни имзолаганди.
LiveБарчаси