Байден Хитой инвестицияларини чеклади
Олам
−
10 Август 2023
4394Президент Жо Байден кеча, 9 август куни АҚШнинг Хитойга компьютер чиплари сингари юқори технологияларга сармоя киритишини тақиқловчи ва бошқа йўналишларда ҳукумат хабарномасини талаб қиладиган буйруқни имзолади. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Ушбу буйруқ АҚШ Молия котибига Хитой субъектларига яримўтказгичлар, микроэлектроника, квант ахборот технологиялари ва баъзи сунъий интеллект тизимларига инвестицияларни тақиқлаш ёки чеклаш ҳуқуқини беради.
Буйруқ Америка капиталининг мамлакат миллий хавфсизлигига путур етказадиган технологияларни ишлаб чиқиш учун сарфланишига йўл қўймасликка қаратилган.
“Узоқ вақт давомида Америка пуллари Хитой ҳарбийларининг ўсишига ёрдам берди. Бугун Америка қўшма Штатлари мамлакат сармоясини таъминлаш учун стратегик биринчи қадамни ташламоқда”, деди Сенатнинг демократик раҳбари Чак Шумер.
Хитой томон эса, табиийки, бунга яхши муносабаат билдирмади.
“Буйруқ корхоналарнинг нормал ишлаши ва қарор қабул қилишига таъсир қилади. Халқаро иқтисодиётга ва савдо тартибига путур етказади”, дейилади Хитой савдо вазирлигининг баёнотида.
Келтирилишича, бу ҳаракат дунёнинг икки йирик иқтисодиёти ўртасидаги кескинликни кучайтириши мумкин. Вашингтондаги Хитой элчихонаси бу чорадан “жуда ҳафсаласи пир бўлгани”ни айтди.
Эслатиб ўтамиз, Хитой немис технологиясидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш учун лицензиялардан фойдаланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь