Байден Германия канцлери билан Россияни жиловлаш ҳақида гаплашди 

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден ва Германия канцлери Олаф Шольц кеча, 7 февраль куни Вашингтонда Украина атрофидаги вазият, Россияни жиловлаш ва энергетика билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.  

“Лидерлар Россиянинг Украина чегаралари яқинида қўшинларини тўплашда давом этишига жавобан дипломатик ва олдини олиш саъй-ҳаракатларини муҳокама қилди, Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашларини ҳамда Россиянинг энергия манбаларидан қурол сифатида фойдаланишига йўл қўймаслик мажбуриятини тасдиқлади. Улар Хитой томонидан бўладиган муаммолар устида яқиндан ишлашга ва ғарбий Болқонда барқарорлик ва фаровонликни янада рағбатлантиришга содиқ”, дейилган Оқ уй матбуот хизмати хабарида. 

Таъкидланишича, Байден Берлин билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва трансатлантик шерикликни чуқурлаштиришга содиқлигини яна бир бор тасдиқлаган. 

Маълумот ўрнида, бир ҳафтадан сўнг Шольц Россия Президенти Владимир Путин билан юзма-юз учрашади. Кремль матбуот хизматининг маълум қилишича, икки етакчи ўртасидаги музокаралар 15 февраль куни Москвада бўлиб ўтади. Томонлар биринчи навбатда Украина атрофидаги вазиятни ва Россияга Ғарб томонидан хавфсизлик кафолатларини бериш масаласини кўриб чиқиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Байден Шольц

Баҳолаганлар

249

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг