Байден G7 саммитида қатнашиш учун Японияга борди
Олам
−
18 Май 2023
4168Бугун, 18 май куни АҚШ Президенти Жо Байден 19-21 май кунлари Хиросимада бўлиб ўтадиган G7 саммитида иштирок этиш учун Японияга борди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.
Айтилишича, бортида Америка етакчиси бўлган самолёт Ямагучи префектурасидаги АҚШ денгиз пиёдалари корпусининг Ивакуни ҳаво станциясига қўнган.
Шундан сўнг, унинг Хиросимага бориши кутилмоқда ва у ерда бугун кечқурун Япония Бош вазири Фумио Кисида билан икки томонлама музокаралар ўтказиши режалаштирилган.
Байден Иккинчи жаҳон урушининг энг охирида Америка атом бомбасига учраган Япония шаҳрига ташриф буюрган АҚШнинг амалдаги иккинчи президенти бўлади.
Ундан олдин 2016 йилда Барак Обама Хиросимага борган эди. АҚШнинг собиқ президенти у ерда ядровий зарбадан омон қолган шаҳар аҳолиси билан учрашган ва Тинчлик музейига ташриф буюрганди. Ўшанда ҳам Япония G7’га раислик қилган ва Хиросимада ассоциациянинг Ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг йиғилишини ўтказганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан G7 саммити чоғида Байден АҚШ томонидан Япониянинг Хиросима шаҳри портлатилгани учун узр сўрамоқчи эмаслигини айтган эди.
LiveБарчаси