Байден Эронни “озод қилишга” ваъда берди

Олам

image

Кеча, 3 ноябрь куни Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден Калифорниядаги сайловолди нутқи чоғида, Эронни “озод қилишга” ваъда берди ва мамлакат ҳукуматига қарши ҳаракат қилаётган намойишчилар тез орада ўзларини “озод қилишга” муваффақ бўлишларини айтди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги ёзмоқда.

"Хавотир олманг, биз Эронни озод қилмоқчимиз. Улар тез орада ўзларини озод қилмоқчи", деган Байден.

Президентнинг Калифорниядаги кенг кўламли сайловолди нутқи чоғида, ўнлаб сайловчилар эронлик намойишчиларни қўллаб-қувватловчи баннерлар билан ташқарида тўпланишган.

Байден Эронни “озод қилиш” ҳақидаги гапларига қўшимча изоҳ бермаган. Оқ уйнинг Миллий хавфсизлик кенгаши ҳам Президентнинг Эрон ҳақидаги гапларини тўлдирмаган.

Эронда етти ҳафтадан бери норозилик намойишлари давом этмоқда. Намойишлар 22 ёшли Маҳса Аминининг Эрон ахлоқ полицияси назорати остидаги ўлими билан алангаланди.

“Reuters”га кўра, эронликларда 1979 йилги Ислом инқилобидан кейин мухолиф ва танқидий фикрлашга нисбатан қўрқув бор эди. Аминининг ўлим ортидан бошланган намойиш эронликлар қўрқувни енгаётганини билдиради.

2 ноябрь куни Америка Қўшма Штатлари расмийлари аёллар ҳуқуқини бузаётган ва намойишларни шафқатсиз бостираётган Эронни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аёллар комиссиясидан чиқариб ташламоқчилигини маълум қилди.

Эрон расмийлари эса АҚШ ва Ғарбни мамлакат ичида содир бўлаётган воқеаларни провокация қилишда айблаб келади.

Эронда ҳар йили март ойида йиғиладиган Гендер тенглиги ва аёлларнинг имкониятларини кенгайтиришга қаратилган комиссия тўрт йиллик ваколатини яқинда бошлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден

Баҳолаганлар

217

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг