Байден 39 маҳкумни қамоқдан озод қилди
Олам
−
09:13
1311АҚШ Президенти Жо Байден мамлакат замонавий тарихидаги энг катта кечиришни амалга оширди. Трампнинг инаугурациясидан олдин у тахминан 1500 америкаликнинг жазосини енгиллаштирди, 39 маҳкумни қамоқдан озод қилди. Бу ҳақда Оқ уй хабар берди.
“Америка имкониятлар ва иккинчи имкониятлар ваъдасига асосланган. Менинг кечиришимга арзиган инсонларни кечиришни шараф деб биламан”, дейди Байден.
Оқ уйга кўра, барча кечирилган жиноятчиларнинг хулқи яхши бўлган ва тартибни сақлаган. Жазоси енгиллатилган маҳкумлар, ўз навбатида, COVID-19 пандемияси вақтида қамоқдан озод этилиб, уй қамоғига олинган ва белгиланган жазонинг камида бир йилини уйда ўтказган.
Таъкидланишича, бу кечириш акти замонавий АҚШ тарихидаги энг йирик кечириш ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден ўғли Хантерни афв этганидан сўнг мамлакат суди унга қарши ноқонуний қурол сақлаш иши бўйича даъво ишини ёпганди. Делавэр округ судьяси Мареллен Норейка Хантер Байденга нисбатан ҳукм чиқишидан бир ҳафта олдин даъво ишини ёпган.