Байден ҳукуматининг “қулоғи” Украинага борди. Бунга сабаб нима?

Олам

image

АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бернс ўтган ҳафта Киевга ташриф буюрган. У Украинада Президент Владимир Зеленский ва маҳаллий разведка идораларидаги ҳамкасблари билан минтақавий таранглик ва уларни бартараф этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилган. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда. 

Россия Ғарбда Украинага нисбатан ўзига хос тажовузкор режаларни инкор этади, бироқ унинг НАТОга қўшилиш имкониятини “қизил чизиқлар”дан ташқарига чиқиш деб билади ҳамда Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчиларидан бундай бўлмаслиги учун кафолат талаб қилади. 

“Директор Бернс ўтган чоршанба куни Киевга олдиндан режалаштирилган ташриф билан борган ва у ерда Россиянинг Украинага бостириб кириши хавфи фонида разведка хизматидаги ҳамкасблари билан маслаҳатлашувлар ўтказган”, дейилган хабарда. 

Таъкидланишича, муҳокама мавзуси “Украина дуч келган хавфларни баҳолаш” бўлган. 

“Ташриф чоғида у Президент Зеленский билан мавжуд вазият ва кескинликни юмшатиш борасидаги саъй-ҳаракатларни ҳам муҳокама қилиш имконига эга бўлди”, дейилган хабарда. 

Маълумот ўрнида, ўтган ҳафтада Россия Ғарб давлатлари билан Украина атрофидаги вазият ва Европа хавфсизлиги бўйича учта музокара ўтказди. Женева, Брюссель ва Венадаги учрашувлар томонларнинг НАТОни кенгайтириш масаласига ёндашувларидаги фарқни тасдиқлади ва алоқаларни давом эттириш бўйича келишувларсиз якунланди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Украина

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг