“Бавария” ёш дарвозабон сотиб олди. Нойернинг тақдири нима бўлади?

Спорт

image

“Бавария” дарвозабони Мануэль Нойер жамоа билан камида 2024 йилгача янги шартнома имзолашни истамоқда. Бу ҳақда Sport1 портали ёзмоқда.

Хабарга кўра, “Бавария” дарвозабонга уч йиллик шартнома, мавсум учун 12 миллион евро маош билан шартнома таклиф қилди. Нойер бу таклифга рози эмас ва камида тўрт йилга шартнома тузмоқчи. Шу билан бирга, у 20 миллион евро маош кутмоқда. Дарвозабоннинг ҳозирги дарвозабон шартномаси 2021 йил июнида якунига етади.

Таъкидланишича, Нойер шу тарзда ўзини жамоанинг асосий дарвозабони мақомини кафолатламоқчи. Январь ойи бошида “Бавария” “Шалке”нинг 23 ёшли дарвозабони Александр Нюбель билан шартнома имзолади. Келишув 2020 йилнинг ёзида бошланади.

Мануэль Нойер 2019/20 йилги мавсумда 37 та ўйин ўтказиб, 38 та гол ўтказиб юборган. Дарвозабон 34 ёшда, у 2011 йил ёзида “Шалке”дан “Бавария”га ўтган. Мюнхен клуби таркибида етти марта Германия чемпионлигини, тўрт марта Германия кубогини, шунингдек, Чемпионлар лигаси, UEFA Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби. У Германия терма жамоасида 92 та ўйин ўтказган ва ушбу жамоа билан 2014 йил Жаҳон чемпионига айланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мануэль Нойер

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар