“Бавария” ПСЖ устидан ғалаба қозонди
Спорт
−
05 Ноябрь 1541 2 дақиқа
Кеча, 4 ноябрь оқшомида Чемпионлар лигаси 4-тур доирасидаги марказий учрашув Парижда бўлиб ўтди. Унда Германия чемпиони “Бавария” мезбон ПСЖ устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, жорий мавсумдаги 16-ғалабасини қайд этди. Учрашув қаҳрамони бўлган Луис Диас икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди, бироқ танаффус арафасида қизил карточка олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Учрашувни “Бавария” фаол бошлади ва юқори прессинг билан ҳужум қилди. 4-дақиқада Луис Диас ҳисобни очишга эришди. 25-дақиқада эса Усмон Дембеле жароҳати сабабли майдонни тарк этди.
Ўйиннинг 32-дақиқада Диас рақиб ҳимоячиси Маркиньоснинг хатосидан фойдаланиб, 2-голини уришга эришди. Танаффус арафасида эса Диаснинг Ашраф Ҳакимига нисбатан қўполлиги учун ҳакам тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатди. Ушбу вазиятда Ҳакими жароҳат олиб, майдонни тарк этди.
Иккинчи бўлимда ПСЖ тўп назоратида устунлик қилди. Парижликларнинг ягона голи 74-дақиқада ўйинга захирадан қўшилган Жоао Невеш томонидан киритилди. Невес Ли Канг Иннинг узатмасидан сўнг ҳисобни қисқартирди. Орадан кўп ўтмай Невеш бош билан ҳам ҳисобни тенглаштиришга яқин келди, бироқ Мануэль Нойернинг ишончли сейвларидан сўнг “Бавария” ғалабани сақлаб қолди.
Маълумот учун, мазкур натижадан сўнг Венсан Компани шогирдлари 12 очко билан 36 жамоа иштирок этаётган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида етакчиликни мустаҳкамлаб олди. ПСЖ эса 9 очко билан учинчи ўринга тушиб кетди.
Live
Барчаси