“Ал-Наср” “Бавария” футболчисини сотиб олди 

Sport

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” жамоаси Германиянинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Кингсли Команни 30 млн еврога харид қилди. Ушбу трансферни Фабрицио Романо ҳам тасдиқлади.

Қайд этилишича, франциялик футболчи Саудия клуби билан 3 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда. Тиббий кўрик, шартнома имзолаш ва таништирув маросими шу ҳафта ичида бўлиб ўтиши айтилган. 

Маълумот учун, Коман ўтган мавсум немис клуби сафида барча мусобақалар доирасида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 6 та ассист қайд этди. 

Эслатиб ўтамиз, Роналду бошчилигидаги жамоа Кингсли Командан олдин Жоау Феликс ҳамда Иниго Мартинесларни ҳам клубга қўшиб олган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends