“Бавария” Нойер ва Мюллер билан хайрлашмоқчи
Спорт
−
12 Июнь
1878Дарвозабон Мануэль Нойер ва ярим ҳимоячи Томас Мюллер 2025 йилнинг ёзида “Бавария”ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.
Ҳар икки футболчининг шартномаси 2025 йилнинг 30 июнида тугайди ва клуб раҳбарияти улар билан келишувни узайтирмоқчи эмас.
Қайд этилишича, “Бавария” футболчиларнинг кетиши туфайли молиявий юкни енгиллатмоқчи. Улар “Бавария”да йилига тахминан 20 миллион евродан маош олади.
Маълумот учун, жорий мавсум 34 ёшли Мюллер Мюнхен клуби сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Нойер эса 33 та ўйинда жамоаси дарвозасини қўриқлаб, 11 та ўйинда дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди.