Баскетбол: АҚШ кетма-кет тўртинчи бор Олимпиада чемпионлигини қўлга киритди
Спорт
−
07 Август 2021
2892Бугун, 7 август куни Токио Олимпиадасининг баскетбол бўйича эркаклар ўртасида финал баҳси бўлиб ўтди. Унда АҚШ ва Франция терма жамоалари ғолиблик учун курашди ва якунда америкаликлар ғалаба қозонди.
Учрашувда 87:82 ҳисобида баскетбол ватани вакилларининг қўли баланд келди. Кевин Дюрант етакчилигидаги АҚШ баскетболчилари тўртта чоракнинг учтасини ўз фойдаларига ҳал қилишди.
Учрашувнинг энг сермаҳсул ўйинчиси айнан Кевин Дюрант бўлди. У беллашув давомида 29 очко, 6 рибаунд ва 3 голли узатма амалга оширди.
Шундай қилиб, АҚШ жамоаси кетма-кет тўртинчи марта Олимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритди. Океанорти вакиллари бундан аввал Пекин-2008, Лондон-2012 ва Рио-2016 Олимпиадасида ғолиб бўлган, Дюрант эса, 4 чемпионликнинг учтасида жамоа таркибида бўлган.
Бронза медаллари учун, Словения ва Австралия терма жамоалари тўқнаш келади.
Маълумот учун, гуруҳ босқичининг илк ўйинида АҚШ термаси айнан Францияга имкониятни бой берган эди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь