Башар Асад қирол бўлиши кутилмоқда – ОАВ
Олам
−
17 Сентябрь 2023
15955Сурия Президенти Башар Асад ўз мамлакатида бошқарув шаклини республика бошқарувидан монархияга ўзгартириш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг қироллик уйига яқин жойлашган "Элаф" нашри маьлум қилди.
Нашр Сурия раҳбариятидаги манбага таяниб, Башар Асад қандайдир йўл билан оиласи хавфсизлигини таъминлаш ва ҳокимиятнинг ўғлига тўсиқсиз ўтиш имкониятига ишончини йўқотганини ёзган.
"Асад “Араб баҳори” тажрибасига таянмоқда. Ўшанда Тунисда Бен Али, Мисрда Ҳусни Муборак ҳамда Ливияда Муаммар Каддафийнинг республикачи режимлари ўзини оқламади. Ўшанда норозилик намойишларига сабаб бўлган монархия тизимлари яхши синовдан ўтди", деган исмини ошкор қилмасликни сўраган юқори мартабали суриялик амалдор.
Асад учун ҳукумат шаклининг ўзгариши биринчи навбатда тинч музокаралар жараёнида ўзи ва оиласи хавфсизлиги масаласидир. Фуқаролар урушини тугатиш бўйича келишувлар ҳозирги Президент учун иложи бўлмаган куч конфигурациясини яратишга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, Асад "республика монархияси"га ўтишни режалаштирган. Бу атама, хусусан, Сурия Президентига бегона бўлмаган Буюк Британияда мавжуд ҳукумат тизимига ишора қилади.
Маълумот учун, Башар Асад айнан Лондонда офтальмолог, яьни кўз шифокори бўлиб ишлаган. Агар 1994 йилда отаси Ҳафиз Асад ўзининг вориси сифатида кўрган катта акаси Базил автоҳалокатда ҳалок бўлмаганида, эҳтимол, у шу кунгача Британияда яшаган бўларди. Асад ўзини монарх деб эълон қилса, унинг вориси ким бўлиши ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Бироқ Сурия Президентининг икки нафар ўғли бор. Энг кичиги 2004 йилда туғилган Карим ва каттаси Хофиз. Ворис сифатида 2003 йилда туғилган қизи Зейн ёки ҳатто Президентнинг рафиқаси Асма ҳам эга бўлишини инкор этиб бўлмайди.
Умуман олганда, Башар Асад учун асосий муаммо унинг қирол сифатида халқаро тан олиниши бўлади.
LiveБарчаси