“Барселона” юлдузига бир қанча даъвогарлар пайдо бўлди

Спорт

image

Каталониянинг “Барселона” клуби вингери Ансу Фатига Европанинг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Diario Sport” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Фатини айни дамга келиб, “Тоттенхэм”, “Вест Хэм” ва “Бешиктош” каби клублар ижарага олмоқчи. Қайд этилишича, “Вест Хэм” жароҳат олиб, сафдан чиққан Никлас Фюлькург ва Майкл Антонионинг ўрнини испаниялик футболчи билан тўлдирмоқчи. Ўз навбатида “шпорлар” таркибида у қадар жиддий муаммо йўқ, аммо Шимолий Лондон дербисида “Арсенал”дан учралган мағлубиятдан кейин Фати вариантини синчиклаб ўрганмоқчи. “Бешиктош” эса нафақат жамоа савиясини кўтарибгина қолмай, балки оммавий ахборот воситаларида муҳим ўрин тутадиган футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Фати аввалроқ, “Барса”нинг Испания Суперкубоги доирасидаги икки ўйин ва Испания кубогида “Бетис”га қарши баҳсда қайдномага киритилмаганди. Таъкидланишича, футболчи таклифлардан бирини қабул қилиши керак, чунки Пау Виктор аллақачон Ла Лига рўйхатидан ўтган ва Маркус Решфорд жамоага келса, унинг ўйин амалиётисиз қолиб кетиш эҳтимоли катта.

Маълумот ўрнида, клубнинг 10-рақам эгаси “Барселона” сафига 2020 йилда келиб қўшилган ва унинг амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган. Фатининг нархи “Transfermarkt” порталида 10 миллион еврога баҳоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Тоттенхэм Ансу Фати Вест Хэм Бешиктош

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг