“Барселона” сўнгги 14 ойда тўрт марта еврокубоклардан чиқиб кетди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби сўнгги 14 ой ичида тўртинчи марта еврокубокларни тарк этди. Бу ҳақда “Barsa Universal” хабар берди.

23 февраль куни “Барселона” Европа Лигаси 1/16 финалида “Манчестер Юнайтед”га имкониятни бой бериб, турнирдаги иштирокини якунлади. 

Ўтган мавсумда “Барселона” Евопа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини 3-ўринда якунлаб, мусобақани тарк этганди. Кейинчалик Европа лигасида ўйин ўтказган жамоа мусобақанинг чорак финалида ўз юришини тўхтатди.

Эслатиб ўтамиз, Хави “Барселона”ни 2021 йилдан буён бошқариб келмоқда. Мутахассис ва клуб ўртасидаги шартнома 2024 йилгача мўлжалланган. Айни дамда “Барселона” 59 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қиляпти. Клуб энг яқин таъқибчиси “Реал Мадрид”ни 8 очкога ортда қолдирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона еврокубок

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг