“Барселона” Родри учун “Сити”га учинчи таклифни юборади

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” жамоаси “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Родри трансферини амалга ошириш учун учинчи таклифни тайёрламоқда. Бу ҳақда  инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Манбага кўра, “Манчестер Сити” каталонияликларнинг 50 ва 60 миллион евролик таклифларини рад этган. Энди “Барселона” инглиз клуби талаб қилаётган 80 миллион евро билан 60 миллион евро оралиғидаги сумма бўйича келишувга эришишга тайёр. Каталонияликлар трансферни амалга ошириш имкониятига ишонч билан қарамоқда. 

Родри 2019 йил ёзидан буён “Манчестер Сити” сафида ўйнаб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади.

30 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 33 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг