“Барселона”нинг ёзги трансфер мақсадлари маълум бўлди
Спорт
−
21 Май 2074 1 дақиқа
Испаниянинг “Барселона” жамоаси ёзги трансфер ойнасида клубда ижара асосидаги ҳаракат қилаётган футболчиларни сақлаб қолишни асосий мақсад ҳисобламоқда. Бу ҳақида машҳур журналист ва инсайдер Икром Конур хабар берди.
Конурнинг сўзларига кўра, каталонияликлар 2025-2026 йилги мавсум учун жамоага ижара асосида келган ҳужумчи Маркус Рэшфорд ва ҳимоячи Жоау Канселуни сақлаб қолмоқчи.
Манбанинг таъкидлашича, “Барселона” ҳар икки футболчини олиб қолиш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёр. Англиялик қанот ҳужумчисининг трансфер ҳуқуқлари “Манчестер Юнайтед”га тегишли бўлса, португалиялик ҳимоячининг трансфер ҳуқуқи ҳозирда Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубига тегишли ҳисобланади.
Маълумот учун, жорий мавсум якунида “Барселона” Испания чемпионлигини қўлга киритди. Каталонияликлар Ла Лиганинг сўнги турида “Валенсия” майдонига сафар қилади. Ушбу баҳс жорий йилнинг 23 май куни бўлиб ўтиши белгиланган.
Live
Барчаси