“Барселона”нинг собиқ президенти ҳибсга олинди
Спорт
−
01 Март 2021
5624Каталония полицияси "Барселона"нинг собиқ президенти Хосеп Бартомеуни ҳибсга олди. Бу ҳақда "Cadena Ser" хабар берган.
Манбага кўра, бош ижрочи директор Оскар Грау ва юридик бўлим раҳбари Роман Гомес Понти ҳам ҳибсга олинган.
Бугун, 1 март куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари Бартомеу билан боғлиқ коррупция иши бўйича "кўк-анорранглилар" офисида тинтув ўтказган.
Терговга кўра, собиқ президент шахсий даромад олиш мақсадида "кўк-анорранглилар" номидан битимлар тузган.
Маълумот ўрнида, Бартомеу 2014 йилдан 2020 йилгача "Барселона" президенти бўлиб ишлаган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023