“Барселона”нинг муҳим футболчиси 1 ойга сафдан чиқди
Спорт
−
16 Сентябрь
2191Испания терма жамоасида Европа чемпиони бўлган “Барселона” ярим ҳимоячиси Дани Ольмо 4-5 ҳафтага сафдан чиқди. Бу ҳақда Каталония клуби матбуот хизмати хабар берди.
26 ёшли ярим ҳимоячи Ла Лиганинг 5-турида “Жирона”га қарши ўйинда (4:1) гол урди ва кейинроқ тиззасидан жароҳат олди.
Ольмо Испания чемпионатидаги дебют мавсумида 3 учрашувда 3 та гол урди.
Маълумот учун, айни вақтда “кўк-анорранглилар” Испания Ла лигасида 5 та ўйинда 5 та ғалаба қайд этиб, 15 очко тўплаган ҳолда етакчилик қилмоқда. Каталонияликларнинг энг яқин таъқибчилари Мадриднинг “Атлетико” ва “Реал” клублари ҳисобида 11 очкодан мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал Мадрид”нинг жароҳатланган футболчилари сони 10 нафарга етгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь