“Барселона”ни Ла Лига ғолиблигидан 2 очко ажратиб турибди
Спорт
−
03 Май 2023
5321“Барселона” Испания чемпионатида ғолиб бўлиш учун 2 очко тўпласа кифоя. Чемпионатнинг 33-турида “кўк-анорранглилар” “Осасуна”ни кичик ҳисобда мағлуб этди. Каталония клубининг асосий таъқибчиси “Реал” эса охирги турда “Реал Сосьедад”га 2 та тўп фарқи билан ютқазиб қўйди.
Каталонияликлар 33 ўйиндан сўнг 82 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Мадридликлар эса 33 ўйинда 68 очко тўплаган. Жамоалар чемпионатда ҳали бешта ўйин ўтказишлари керак.
83 - "Реал Мадрид" кейинги ўйинларда 5 та ғалаба қозонган тақдирда тўплаши мумкин бўлган максимал очколар сони.
Шу тариқа, Хави шогирдлари чемпионлик унвонини қўлга киритиш учун икки очко тўплаши керак. Агар очколар тенг бўлса, “Реал Мадрид” қўшимча устунликка эга бўлади.
“Барселона” Ла Лигадаги навбатдаги ўйинини меҳмонда “Эспаньол”га қарши ўтказади.