“Барселона” Мессини сотишга рози бўлди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби “Барселона”ни Лионел Мессини сотишга кўндирди. Бу ҳақда “Mirror” нашри хабар берди.

“Барселона” Мессини 280 млн евродан кам суммага қўйиб юбормоқчи эмас. Шунингдек, 134 млн евро ва “шаҳарликлар”нинг уч ўйинчиси эвазига ҳам келишув тузилиши мумкин.Тахминларга кўра, булар Жезус, Гарсия ва Бернарду Силва бўлади.

Мессининг “Барселона” билан шартномасида белгиланган 700 млн евро бадал тўланиши белгиланган. Аммо бу сумма амал қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Чемпионлар лигасининг чоракфиналида “Бавария”га 2:8 ҳисобида мағлуб бўлди. Қақшатқич мағлубиятдан кейин клуб бош мураббийи Кике Сетьен истеъфога чиқарилди.

Клубга нидерландиялик мутахассис Рональд Куман бош мураббий бўлди. У Месси билан алоҳида суҳбатлашганда, ҳужумчи эндиликда клубда алоҳида мавқега эга бўлмаслигини айтган. Шундан сўнг, Месси жамадонини йиғиб, кетиш ҳаракатига тушиб қолди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Лионел Месси

Баҳолаганлар

746

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг