“Барселона” кетма-кет учинчи трансферини эълон қилди

Спорт

image

Каталониянинг "Барселона" клуби трансферлар ойнасини фаол тарзда бошлади. Эркин агент сифатида таркибга қўшилган Серхио Агуэро ҳамда Эрик Гарсия ортидан яна бир ҳимоячи сотиб олинди. Бразилиялик Эмерсон Жуниор “Бетис”дан “кўк-анорранглилар” таркибига келиб қўшилди.

Маълумот учун, “Барселона” Эмерсонни 2019 йилда Бразилиянинг “Атлетико Минейро” клубидан сотиб олган. Бироқ ўйин амалиётига эга бўлавермагач, уни “Реал Бетис”га ижарага берган. “Бетис” сафида 42 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлган 22 ёшли ҳимоячини каталонияликлар ортга қайтарди. 

Каталония клуби раҳбарияти Эмерсонни ёши ўтиб бораётган Пике ҳамда Альбага ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Абдулла Маннонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Барселона

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг