“Барселона” 45 йил ичида илк маротаба “Реал” дарвозасига гол ура олмади
Спорт
−
02 Март 2020
5458Мадриднинг “Реал” клуби жорий мавсумда “Барселона”га қарши икки учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Ла-лига доирасида декабрь ойида “Камп Ноу”да бўлиб ўтган “эл-классико”да жамоалар нурсиз дуранг қайд этган эди.
Кеча, 1 март куни бўлиб ўтган баҳсда “Қироллик клуби” ўз уйида “Барселона”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва турнир жадвалида карвонбошиликни қўлга олди.
Каталонияликлар 45 йил ичида илк маротаба Ла-лига доирасида “Реал Мадрид” дарвозасига гол ура олмади. Ушбу натижа 1974/75 йилги мавсумда қайд этилганди. Ўшанда “Реал Мадрид” жамоаси дарвозасини Мигель Анхель Гонсалес Суарес қўриқлаган эди. Жорий мавсумда “Қироллик клуби” дарвозасини Тибо Куртуа ҳимоя қилмоқда.
Жаҳонгир Сотволдиев
LiveБарчаси
Долларнинг расмий курси ошди.
22 Октябрь