“Барса” узра “қора булутлар”: клуб “бир оёғи” билан Европа лигасига тушиб бўлди
Спорт
−
14 Октябрь 2022
2691Испаниянинг “Барселона” клуби Европа Чемпионлар Лигасидаги сўнгги 13 та ўйиннинг фақат учтасида ғалаба қозонган. Бу ҳақда журналист Педро Мартин ёзмоқда.
Хави Эрнандес шогирдлари Европа Чемпионлар лигасинининг охирги 13 та учрашувидан 7 тасида мағлубиятга учраган. “Кўк анорранглилар” қолган 6 та учрашувда 3 та ғалаба ва 3 дурранг қайд этган.
Каталония клуби ЕЧЛ доирасидаги охирги учрашувини Италиянинг “Интер” клубига қариши ўтказиб, 3:3 ҳисобида дурранг ўйнаган.
Хави шогирдларининг Чемпионлар лигасидаги навбатдаги учрашуви 26 октябрь куни “Бавария”га қарши бўлиб ўтади. Ўша куни “Интер” ўз майдонида “Виктория Пльзень”ни қабул қилади. “Интер” Чехия клубини мағлуб этадиган бўлса, “Барселона” қолган 2 та турда қандай натижа қайд этишидан қатъий назар ЧЛнинг нимчорак финалига чиқа олмайди.
Маълумот учун, “Барселона” Чемпионлар лигасида “C” гуруҳидан жой олган. Ортда қолган 4 та турдан кейин, 12 очко тўплаган “Бавария” гуруҳда етакчилик қилмоқда. “Интер” 7 очко билан иккичи, 4 очкога эга “Барса” эса учинчи бўлиб турибди. “Виктория Пльзень”нинг ҳисобида очко мавжуд эмас.
LiveБарчаси