Барча давлат раҳбарлари менинг ўрнимда бўлишни хоҳлайди – Байден
Олам
−
11 Декабрь 2021
4087Ҳар қандай давлат, жумладан, Россия ва Хитой раҳбари ҳам АҚШ Президенти билан ўрин алмашишга тайёр. Америка етакчиси Жо Байден шундай фикр билдирди.
“Мамлакатимизга оптимистик муносабатдаман. Хитой ва Россия раҳбарларидан тортиб то бошқаларгача, мен билан ўрнини алмаштиришни истамайдиган биронта ҳам дунё етакчисини
билмайман”, деган у.
Оқ уй раҳбари ўз позициясини Қўшма Штатлар дунёдаги бошқа мамлакатларга қараганда “кўпроқ имкониятларга эгалиги, мамлакатда илм-фан ва технология яхши ривожлангани” билан асослаган.
Аввалроқ, Байден расмий Вашингтон Германиянинг янги ҳукумати билан ҳамкорликда ишлашни интизорлик билан кутаётганини маълум қилганди.
LiveБарчаси