Бангладеш Президенти соғлиғи сабаб истеъфога чиқди
Олам
−
24 июл 1504 2 дақиқа
Бангладеш Президенти Муҳаммад Шаҳобуддин соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммоларни сабаб қилиб, лавозимидан истеъфога чиқди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
76 ёшли Муҳаммад Шаҳобуддин 2023 йил апрелидан буён асосан рамзий ваколатларга эга Президент лавозимида ишлаб келаётган эди. Унинг президентлик даврида – 2024 йилда талабалар бошчилигидаги қўзғолон ортидан Бош вазир Шайх Ҳасина Ҳиндистонга қочиб кетганидан кейинги беқарор сиёсий вазият ҳам кузатилди.
“Яқинда ўтказилган тиббий текширувлар менда автоном нейропатия деб аталувчи касаллик борлигини аниқлади. Ушбу касаллик туфайли баъзан қисқа муддатга ҳушимни йўқотаман”, деган Муҳаммад Шаҳобуддин ўз матбуот котиби тарқатган баёнотда.
Нашрнинг қайд этишича, Муҳаммад Шаҳобуддиннинг истеъфоси Шайх Ҳасинани келаси беш ой ичида режалаштирилган қайтиши олдидан юқори давлат лавозимларидаги иттифоқчиларисиз қолдиради. Унинг “Авами Лигаси” партияси тақиқланган, 2024 йилда ҳукуматни ағдарган қонли талабалар қўзғолонидан кейин партиянинг кўплаб раҳбарлари ва фаоллари қамоққа олинган ёки яширинишга мажбур бўлган.
Баёнотга кўра, янги президент сайлангунга қадар мамлакат парламенти – Жатия Сангсад спикери президент вазифасини бажаради. Давлат раҳбари сифатида президент қуролли кучларнинг олий бош қўмондони ҳисобланади. Бироқ 173 миллион аҳолига эга, асосан мусулмонлар яшайдиган мамлакатда ижро ҳокимияти Бош вазир ва Вазирлар Маҳкамаси қўлида.
Эслатиб ўтамиз, 22 июнь куни Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер истеъфога чиқишини эълон қилганди.
Live
Барчаси