Бангкок яқинидаги ўрмонда самолёт қулаб тушди. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Кеча, 22 август куни Таиланд пойтахти Бангкок яқинида бортида тўққиз киши бўлган самолёт ҳалокатга учради. Парвозга 10 дақиқа қолганида у билан алоқа узилган. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Қайд этилишича, кичик самолёт Бангкокнинг асосий халқаро аэропортидан маҳаллий вақт билан 14:46 да мамлакат шарқидаги Трат аэропортига йўл олган.

“Мен уйим олдида ўтирган эдим. Самолёт кучли двигатель овози билан уйим устидан учиб ўтди. Орадан бир неча сония ўтгач, у худди шу ерда, баланд овоз билан қулаб тушди”, дейди гувоҳлардан бири.

Самолётнинг қисмлари лойда сочилган ҳолда топилган, 70 га яқин тана аъзолари шахсини аниқлаш учун полиция тиббий бўлимига юборилган. Ўрганишларга кўра, икки таиландлик учувчи, беш нафар хитойлик ва икки таиландлик йўловчи ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, самолётда қора қути бўлмаган, ҳалокат сабабларини аниқлаш учун самолёт қолдиқлари таҳлил қилинади.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Чилида ўрмон ёнғинларига қарши курашаётган самолёт ҳалокатга учраган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бангкок

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made