Чилида самолёт қулади. Қурбон бор (видео)
Олам
−
17 Январь
724515 январь куни Чилида ўрмон ёнғинларига қарши курашаётган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Disaster news” хабар берди.
Маълумотларга кўра, Чили марказида электр узатиш линияларига урилган енгил моторли самолёт шоссега қулаб тушган. Оқибатда учувчи ҳалок бўлган ва яна уч киши жароҳат олган.
Чили фуқаролик аэронавтикаси бош бошқармасининг маълум қилишича, Air Andes SPA компаниясига тегишли Ayres Trush S2R-T самолёти Талька шаҳридаги Пангуилемо аэродроми яқинидаги трассада ёнғин ўчириш операциясини бажараётган бўлган.
Самолёт қулаш асносида иккита машинага зарар етказган. Билдирилишича, ҳудуддаги транспорт ҳаракати ҳам бутунлай тўхтаб қолган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 январь куни Австралияда самолёт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси