Баку ва Париж муносабатлари энг ёмон даражасига етди – Озарбайжон ТИВ

Олам

image

Озарбайжон-Франция муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва аҳволи энг ёмон даражасига етди. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов кеча, 28 декабрь куни вазирликнинг йил якунлари бўйича ҳисобот брифингида сўз очди.

“Бу Озарбайжон сабабли эмас. Бизнинг Францияга қарши ҳеч қандай хусуматимиз йўқ”, деган вазир.

Унинг айтишича, Франциянинг "арманпарастлиги" мамлакатлар ўртасида совуқчилик соляпти.

“Шунга қарамай, Озарбайжоннинг розилиги билан Франция Озарбайжон-Арманистон можаросида воситачи бўлди. Бу йилларда Франция арманпарастлик позициясини моҳирлик билан яшира олди. Бу 2020 йилгача давом этди. Озарбайжон 44 кунлик урушда ғалаба қозонганидан сўнг, Франция бу позициясини яшира олмай, сал ўтиб, Озарбайжонга қарши "тиш қайраш"ни бошлади. Шундан кейин муносабатлар дарз кетди”, деган Байрамов.

Жейҳун Байрамов, агар Франция Озарбайжон ва Жанубий Кавказга нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқса, келажакдаги алоқалар учун қандайдир умид уйғониши мумкин.

“Кўп ҳолларда Озарбайжонга қарши ташаббуслар муаллифи энди Арманистон эмас, Франциянинг ўзи. Расмий Париж томонидан Хавфсизлик Кенгашида Озарбайжонга қарши сон-саноқсиз ташаббуслар илгари сурилган”, дея қўшимча қилган у. 

Шунингдек, вазир Озарбайжоннинг Франциядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Лейла Абдуллаева Франция Ташқи ишлар вазирлигига сабабсиз чақирилганини иддао қилган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 декабрь куни Озарбайжоннинг Париждаги элчихонасининг икки ходими Бакунинг француз дипломатларига нисбатан ҳаракатларига жавобан персона нон грата деб эълон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Озарбайжон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг