Франция ҳам Озарбайжон дипломатларига “эшикни кўрсатди” 

Олам

image

Озарбайжоннинг Париждаги элчихонасининг икки ходими Бакунинг француз дипломатларига нисбатан ҳаракатларига жавобан персона нон грата деб эълон қилинди. Бу ҳақда Франция Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилган.

“Расмий Париж Баку Франциянинг Озарбайжондаги элчихонаси дипломатик ходимларининг икки ходимини персона-нон-грата деб эълон қилиш қарорини инобатга олди. Биз Озарбайжоннинг даъволарини қатъиян рад этамиз. Бунга жавобан расмий Париж Озарбайжоннинг Франциядаги элчихонасининг икки ходимини персона нон грата деб эълон қилди", дейилади хабарда.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 26 декабрь куни Франциянинг Озарбайжондаги элчиси Анн Буайон Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган эди.

Унда Франция элчихонасининг икки ходими дипломатик мақомига тўғри келмайдиган ва 1961 йилдаги “Дипломатик муносабатлар тўғрисида”ги Вена конвенциясига зид бўлган фаолияти учун жиддий норозилик билдирилган ва улар Озарбайжон ҳукумати томонидан персона-нон-грата деб эълон қилинганди.

Ушбу шахслардан 48 соат ичида Озарбайжон ҳудудини тарк этишлари сўралган ва Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли норозилик нотаси Франция элчисига тақдим этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Озарбайжон элчилари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг