Озарбайжон Франциянинг икки дипломатини мамлакатдан ҳайдаяпти

Олам

image

Франциянинг Бакудаги элчихонасининг икки ходими дипломатик мақомига тўғри келмайдиган фаолияти учун персона нон грата деб эълон қилинди ва уларга 48 соат ичида мамлакатни тарк этиш буюрилди. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

“26 декабрь куни Франциянинг Озарбайжондаги элчиси Анн Буайон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Франция элчисига элчихонанинг икки ходими дипломатик мақомига тўғри келмайдиган ва 1961 йилдаги “Дипломатик алоқалар тўғрисида”ги Вена конвенцияга зид бўлган фаолияти учун Озарбайжон ҳукумати томонидан персона нон грата деб эълон қилингани, бу шахслар Озарбайжон ҳудудидан 48 соат ичида чиқиб кетишлари талаб қилинаётгани тушунтирилди”, дейилади баёнотда. 

Унда қайд этилишича, Франция дипломатик миссияси раҳбарига тегишли нота топширилган. 

23 декабрь куни бир қанча Озарбайжон оммавий ахборот воситалари Озарбайжонда француз разведка тармоғи фош этилгани ҳақида ёзган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Озарбайжон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг