Баку Москвани Қорабоғ бўйича провокациялардан тийилишга чақирди
Олам
−
25 Ноябрь 2022
3804Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғ вилоятининг босиб олинган ҳудудларида вақтинча жойлаштирилган Россия ҳарбий контингентини арман қуролли гуруҳларининг провокацион ҳаракатларининг олдини олишга чақирди.
Вазирлик баёнотида қайд этилишича, Озарбайжоннинг Қорабоғ иқтисодий районидаги аҳоли пунктлари рўйхати ва харитаси Озарбайжон топоним (муайян бир ҳудуддаги жой номлари)ларига мос келадиган номлар билан расмий равишда Россия Мудофаа вазирлигига, Россия ҳарбий контингентининг аввалги ва амалдаги қўмондонликларига, шунингдек, Туркия-Россия қўшма мониторинг марказига юборилган.
Бундан ташқари, ушбу номлардан хабарларда фойдаланиш зарурлиги такрорий мурожаатларда ҳам билдирилган.
“Шундай бўлса-да, афсуски, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган Россия Федерацияси тинчликпарвар контингентининг расмий хабарларида аҳоли пунктлари номлари сохта арман топонимлари билан кўрсатилган”, дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.
Мудофаа вазирлиги, шунингдек, ноқонуний арман қуролли гуруҳлари томонидан ўқ отишни тўхтатиш ва бошқа ҳодисаларнинг бузилиши ҳақидаги маълумотлар сўнгги пайтларда Россия ҳарбий контингентининг расмий ҳисоботларида негадир ўз аксини топмаганини таъкидлади.
Мудофаа вазирлиги Озарбайжон ҳудудида вақтинча жойлашган Россия ҳарбий контингенти қўмондонлигини ўз хабарларида аҳоли пунктлари номларини тўғри топонимлаштиришга чақирди.
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги, шунингдек, ноқонуний арман ҳарбий тузилмаларининг барча провокацион ҳаракатларига, жумладан, ҳудудларни миналашга жиддий чек қўйишга чақирди.
LiveБарчаси