Бахтиёр Саидов G7 элчилари билан учрашди
Жамият
−
26 Март
3358Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов “Катта еттилик” мамлакатларининг Ўзбекистондаги элчилари билан учрашди. Бу ҳақда вазир ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Учрашувда АҚШ элчиси Жонатан Хеник, Буюк Британия элчиси Тимоти Смарт, Франция элчиси Орелия Бушез, Германия элчиси Тило Клиннер, Италия элчиси Агостино Пинна, Канада элчиси Алан Хемсон, Япония элчиси Такаши Хатори ҳамда Европа Иттифоқи элчиси Шарлотта Адриан қатнашган.
“Савдо тўсиқларини бартараф этиш, янги ишлаб чиқариш ва таъминот занжирларини яратиш, кооперация лойиҳаларига инвестиция жалб этиш ва бошқа масалалар юзасидан умумий саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш муҳим аҳамиятга эга”, деб ёзган Саидов постида.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь