“Бахти Ташкентский”нинг суди бошланди

3-саҳифа

image

“Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевнинг суди бошланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев ва унинг гуруҳида бўлгани айтилган 36 нафар шахсга нисбатан очилган жиноят иши доирасидаги суд иши бошланди.  

QALAMPIR.UZ мухбирининг воқеа жойидан хабар беришича, судланувчиларнинг кўплиги ортидан уларнинг қариндошлари ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг суд залига киришида муаммолар юзага келган.

Айни вақтда суд мажлисида 38 нафар адвокат қатнашмоқда. Суд мажлисига раислик қилаётган Шайхонтоҳур туман судининг раиси Т. Обидов ҳар бир судланувчидан ҳимоячи олган олмагани, ҳимоячиси кимлиги, ҳимоячига эга бўлмаган бўлса, давлат ҳисобидан ҳимоя билан таъминлаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Б. Қудратуллаев, Ш. Курбанов, Б. Зафаров, Ш. Раҳимов, А. Ходжаев, Д. Шарипов, А. Мирзаханов, Ш. Сулаймонқулов, А. Норкулов, С. Хатамов, Н. Жуманиязова, Р. Шакуров, Ш. Қудратуллаев, Т. Турмонов, Ф. Вапаев, М. Насырходжаев, Д. Мўминхўжаев, М. Усмонбоев, М. Шодманов, Б. Худаяров, А. Машрафханов, В. Курбанов, А. Махамадиёров, А. Джураев, Б. Бакаев, И. Қудратуллаев, А. Алиев, Ж. Солиев, А. Турсунбоев, Б. Нармирзаев, Ф. Камалов, М. Мирзоев, Н. Багадиров, А. Щелёв, М. Курбанов, О. Исламов ва М. Ибадуллаев Жиноят кодексининг 104, 109, 138, 165, 168, 228, 242, 243, 273, 276 ва 277-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

36 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш” ва 1 нафарига “гаров“ тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган. Тасдиқланган айблов хулосасига кўра мазкур жиноят иши доирасида 46 нафар жабрланувчи ва 70 нафар гувоҳ аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Бахти Ташкентский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made