“Бахти Ташкентский”га оид ишдаги ягона аёл судланувчига суд ҳукми ўқилди
3-саҳифа
−
19 Июль
31486Бугун, 19 июль куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида “Бахти Ташкентский”га оид иш бўйича суд ҳукми эълон қилинмоқда. Мазкур иш доирасида судланганлар орасидаги ягона аёл судланувчи Наргиза Жуманиёзова суд залида қамоқдан дарҳол озод этилди. Бу ҳақда суд залидан QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди.
Суд ҳукмига кўра, Наргиза Жуманиёзовага 4 йил-у 4 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Бу муддат давомида 20:00 дан 7:00 гача уйдан чиқмаслиги, иш жойини ўзгартирмаслиги ва Тошкент шаҳридан чиқмаслиги белгиланган.
Маълумот учун, Жуманиёзова ўтган йил охирида қўлга олинганда, у Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланганди.