Бахмут йўналишида Украина мудофаадан ҳужумга ўтди
Олам
−
07 Июнь 2023 12240 1 дақиқа
Бахмут йўналиши бўйича Украина Қуролли Кучлари мудофаадан ҳужумга ўтди. Бу ҳақда Республика Мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр маълум қилди.
Хабар қилинишича, ўтган кун давомида Украина Қуролли Кучлари Бахмут шаҳри яқинидаги турли ҳудудларда 200-1100 метрга олдинга силжиган.
Малярнинг сўзларига кўра, Россия бу йўналишда мудофаага ўтди ва захираларни чуқурликдан ўтказмоқда.
"Вагнерчилар орқада қолган. Бугунги кунга келиб, Россия Федерациясининг мунтазам армияси ҳаво ҳужуми бўлинмаларидан фойдаланган ҳолда жанговар ҳаракатлар олиб бормоқда", деб ёзган Маляр.
Маляр Бахмут йўналиши мудофаасини шунча вақт ушлаб туриш мумкинлигини ва энди унга ҳужум қилиш, жумладан, олдиндан тайёрланган истеҳкомлар туфайли ҳам бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка урушни ўрганиш институти (ISW) томонидан эълон қилинган харитада “Вагнер” гуруҳининг ёлланма аскарлари Украинанинг Бахмут шаҳридан чекингани келтирилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь