Бабаян энди “Андижон”да ишлайди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян “Андижон” бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Самвел Бабаян бош мураббий ва клуб раҳбари сифатида “Пахтакор” билан 9 карра Ўзбекистон чемпиони, 8 марта Ўзбекистон Кубоги ғолиби, ОЧЛда 2 марта ярим финал иштирокчиси, бир марта МДҲ кубоги ғолиби ҳисобланади. Шунингдек, мутахассис “Навбаҳор” билан ОЧЛ 1\8 финалгача етиб борган. Самвел Вячеславович бошқарган клубларида кучли учталикдан пастга тушмаган.

Таъкидлаш жоизки, Самвел Бабаян 2015-2017 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритган. 

Бабаяннинг охирги жамоаси Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бўлиб, 2024 йилнинг ёзида “лочинлар” билан икки томоннинг келишуви билан шартномани бекор қилган эди.

Маълумот учун, Бабаян фаолияти давомида “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Спартак” (Латвия), “Локомотив”, “Чанчунь Ятай” (Хитой) каби клубларни бошқарган. Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам устозлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самвел Бабаян “Навбаҳор” “Андижон”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг