БАА Президенти Путин билан учрашувга калта пайпоқ ва кроссовкада келди

Олам

image

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Россия Президенти Владимир Путин билан икки томонлама муносабатлар ва халқаро вазиятни муҳокама қилиш учун Санкт-Петербургдаги учрашувга Nike пайпоқлари билан кроссовкаларда келди. 2019 йилда Путин Абу-Дабидаги Президент саройига ташриф буюрганида ҳам Муҳаммад бин Зоид Ал Наҳаён Россия Президенти билан учрашувда ҳам кроссовка кийган эди. 

Айни вақтда халқаро матбуот учрашувдаги асосий масалалар қолиб, БАА Президентининг пайпоғи ва кроссовкасини муҳокама қилмоқда.

Гап шундаки. 11 октябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Россияга келди. У Президент Владимир Путин билан учрашди. Музокаралар Россия раҳбари сўнгги бир неча кундан бери қолаётган Санкт-Петербургда бўлиб ўтган. 

Путин учрашув аввалида БААга бир қатор жуда нозик гуманитар масалаларни ҳал қилишга олиб келган воситачилик ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди.

“Мен сизнинг умумий вазиятнинг ривожланишидан хавотирда эканлигингиз ва барча мунозарали масалаларни, шу жумладан бугун Украинада содир бўлаётган инқирозни ҳал қилишга ҳисса қўшиш истагингизни биламан”, дея давом этди Россия Президенти. 

Унинг сўзларига кўра, бу ҳақиқатан ҳам муҳим омил, бу эса вазиятни тартибга солиш йўлида ҳаракат қилиш учун БАА таъсиридан фойдаланиш имконини беради. 

“Дунёдаги бугунги муносабатларнинг мураккаблигига қарамай, Россия ва БАА ўртасидаги муносабатлар минтақада ва, айтиш мумкинки, бутун дунёда барқарорликнинг муҳим омили ҳисобланади”, дейди Путин. 

У БАА президентини кўрганидан жуда хурсанд эканлигини қўшимча қилди.  

“Дипломатик муносабатларимиз ўрнатилган 50 йил давомида алоқаларимиз фақат изчил, фақат юқорига қараб ривожланди”, дейди Россия Федерацияси Президенти. 

Россия Федерацияси ва БАА ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ҳақида гапирар экан, у жуда муваффақиятли ривожланаётганига эътибор қаратди. 

“Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажмининг ўсиши (Украинадаги инқирозгача) 65 фоизни ташкил этган бўлса, бу йил барча қийинчиликларга қарамай, ўсиш давом этмоқда – ўтган йилгидек катта эмас, лекин шунга қарамай – 17 фоиз”, дея хулоса қилди Путин. 

Унинг қўшимча қилишича, БАА Президенти билан минтақадаги вазиятни муҳокама қилиш у учун муҳим.  

"У ерда ҳам кўплаб муаммолар сақланиб қолмоқда", дейди Путин.  

Унинг таъкидлашича, Бирлашган Араб Амирликларининг минтақадаги вазиятдаги роли ва таъсири жуда юқори. 

Ўз навбатида БАА раҳбари ҳам ўзаро муносабатлари учун муҳим бўлган бир қатор фикрларни қайд этган. У БААда биринчи рус мактаби очилаётгани ҳақидаги хабарни етказди.  

"Биз бу йил [Бирлашган Араб] Амирликларида биринчи рус мактабининг очилишини нишонлаймиз. Бизда тўрт минг рус компанияси бор. Буларнинг барчаси бизни боғловчи, ҳамкорлик кўпригини мустаҳкамлайди. Умид қиламанки, келгуси йилларда биз бу кўрсаткичларнинг барчасини сезиларли даражада ошира оламиз", деган Ол Наҳаён.

Путин мавқедошига ташриф учун миннатдорлик билдириб, 2019 йилда БААга қилган ташрифини эслашини ва бу ҳақда унутмаслигини қўшимча қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин БАА Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён

Баҳолаганлар

752

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг