БАА Озарбайжонга ҳужумни қоралади

Олам

image

Бугун, 5 март куни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ҳамкасби Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат давомида БАА раҳбари Эрон томонидан учувчисиз аппаратлар орқали Озарбайжон ҳудудига қилинган ҳужумни кескин қоралаган ва ҳодиса оқибатида жабрланганларга тезроқ соғайишни тилаган. Бу ҳақда “Azertac” хабар берди.

Шайх Муҳаммад шунингдек Теҳроннинг ракета ва дрон ҳужумлари давомида Озарбайжон томонидан билдирилган қўллаб-қувватлов ва ҳамжиҳатлик учун миннатдорлик билдирган. У Бакунинг ушбу ҳужумларни қоралаган позициясини ҳам алоҳида тилга олган.

Илҳом Алиев эса самимий мулоқот учун миннатдорлик изҳор қилиб, Озарбайжон Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамжиҳат эканини урғулаган. Суҳбат давомида икки давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Эроннинг Нахичевонга қилган ҳужумини террористик ҳаракат деб атаб, бунинг учун узр сўраши кераклигини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Бирлашган Араб Амирликлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг