БАА Бош вазири Мирзиёев ва Ўзбекистон халқини табриклади
Жамият
−
01 Сентябрь 2021
3064Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 1 сентябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан телефон орқали мулоқот қилди.
Таъкидланишича, Амирликлар вице-президенти давлат раҳбари ва Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 30 йиллиги билан самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилаган.
Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган, 2019 йил март ойида Бирлашган Араб Амирликларига олий даражадаги ташриф якунлари бўйича эришилган келишувларнинг бажарилиши ҳолати кўриб чиқилган.
Шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестициявий, энергетика, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги амалий ҳамкорликнинг натижалари мамнуният билан қайд этилган. Masdar компанияси билан биргаликда Ўзбекистондаги биринчи қуёш фотоэлектр станцияси муваффақиятли қурилгани ва ишга туширилгани таъкидланган.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.
LiveБарчаси